ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР ОШМОҚДА

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда олий таълим соҳасидаги дастлабки ислоҳотлар, аввало, қамровни ошириш, институт ва университетларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, профессор-ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди.

Жумладан, охирги 3 йилда олий таълим муассасалари сони 65 тадан 117 тага етди, қабул ўринлари 66 мингтадан 181 мингтага ошди. Уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Хорижий мамлакатлар билан қўшма таълим дастурлари доирасида 64 та янги касб бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Профессор-ўқитувчиларнинг маоши ўртача 3,5 бараварга оширилгани эътироф этилди.

Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар  Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбар-ходиимлари, профессор-ўқитувчилари иштирокида муҳокама қилинди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.