20 ИЮНДАН АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРГА ҚАБУЛ БОШЛАНАДИ

Жорий йил 20 июндан академик лицейларда 2021/2022 ўқув йили учун ўқувчилардан ҳужжатларини қабул қилиш бошланади.

Ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар академик лицейларда ташкил этилган Маслаҳат кенгашларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

– таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ариза (чет тилидан саралаш имтиҳони топшириш белгиланган йўналишларда аризада қайси чет тилидан саралаш имтиҳонни топшириш ҳамда имтиҳонни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);

– шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт/ID-карта) нусхаси;

– 3,5х4,5 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат (оқ фонда).

Бундан ташқари ҳужжатларни litsey.edu.uz портали орқали юртимиздаги академик лицейларга ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича онлайн топширишлари ҳам мумкин бўлади.

Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам топширадилар.

Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.

Манба: https://edu.uz