ФИЛИАЛИМИЗНИНГ «АЛМАЗ» ЖАМОАСИ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТДИ

Жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Қувноқлар ва зукколар ассоциацияси томонидан олий таълим муассасалари орасида «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловининг 2021 йилги мавсуми саралаш фестиваллари доирасида Нукус шаҳри амфитеатрида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ОТМлари ўртасида танлов бўлиб ўтди.

Унда Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалининг «Алмаз» жамоаси  ўз кўринишларини тақдим этди. Институтимиз жамоаси гарчи илк маротаба ушбу танловга қатнашаётган бўлсада, томошабинлар томонидан гулдурос қарсаклар остида кутиб олинди ва креатив ўйланган илк чиқишдаёқ уларни баралла овозларда қаршиланди.

«Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танлови республика миқёсида кенг танилган ва шу билан биргаликда ўзида иқтидорли талабаларни жамлай олган танлов ҳисобланади. Ушбу танлов орқали талабалар ўз истеъдодларини юзага чиқаришлари ва шу билан биргаликда томошабинлар кўнглидан жой олишлари мумкин.

«Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловининг мадҳиясида ҳам ушбу сатрларни янграши бежиз эмас, албатта.

Ушбу кўрик-танлов ёшларни бўш вақтидан унумли фойдаланиб ва уларни истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида ташкиллаштириб келинмоқда. Бу «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танлови мамлакатимизнинг барча ёшларини жамлай олмоқда.

Илк чиқишдаёқ қарсаклар остида кутиб олинган «Алмаз» жамоасига бунданда юқори зафарларни тилаб қоламиз.

Абдуллаева Шаҳзода,

1-курс Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш гуруҳи талабаси, «Ёшлар иттифоқи» гуруҳ сардори.