ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Жорий йилнинг 16 июнь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Аляска Фейрбанкс университети Муҳандислик ва шахталар коллежи ва филиал ўртасида онлайн видеоанжуман ташкил этилди.

Онлайн мулоқотни филиал директори А.Каипбергенов олиб борди.

Унда Аляска Фейрбанкс университети Муҳандислик ва шахталар коллежи кафедра мудири Татҳагата Гҳош, Аляска Фейрбанкс университети Муҳандислик ва шахталар коллежи доценти Сампурна Аря, Навоий давлат кончилик институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Т.Нурмуродов ва филиалнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Мазкур видеомулоқотдан кўзланган мақсад томонлар ўртасида илмий соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, таълим фаолияти, касбий таълим ва фаннинг интеграциясини таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув материаллари, ўқув режалари ва дастурларини ўзаро алмашиш назарда тутилган. Шунингдек, келгусида академик ривожлантириш мақсадида талабалар, магистрантлар ва аспирантлар алмашинувини ташкил этиш, қўшма таълим дастурлари ва икки даражали дастурларни амалга ошириш, илмий-тадқиқот ишларини биргаликда амалга ошириш, халқаро тадқиқот ва таълим лойиҳаларида ҳамкорлик қилиш ва режалаштирилган илмий анжуманлар ва семинарлар ва бошқа тадбирлар тўғрисида маълумот алмашиш бўйича масалалар кўриб чиқилди ва келгусида улар билан ишлаш бўйича режалар тузиб олинди.

Тадбир давомида томонлар ўзаро бирга ишлаш бўйича истиқболли режалар тузиш, ўзаро ҳамкорлик мемарандумини имзолаш бўйича келишиб олинди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.