2021/2022 ўқув йилига эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки мингта этиб белгиланди

▪️Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (https://lex.uz/pdfs/5442732) билан 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚠️Қарорга кўра:

— эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сонини икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилди;

— тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлиш бўлимига электрон шаклда мурожаат қилишлари имконияти яратилди;

— тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга бир йил муддатга берилиши белгиланди.

✔️ Шунингдек, оиланинг эҳтиёжмандлик даражасини «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлаш тартиби жорий этилди.

 

Манба @eduuz