ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 2 июнь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ кон-металлургия институти (СКГМИ) билан ҳамкорликда онлайн видеоконференция ташкил этилди.

Унда томонларнинг илмий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ўрнатиш, икки томонлама манфаатли бирга ишлаш жиҳатлари таништирилиб чиқилди ва ўзаро келишувлар эришилди.

Тадбирни филиал директори А.Каипбергенов бошқариб борди.

Онлайн мулоқатда Шимолий Кавказ кон-металлургия институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Э.Хадзагова, институтнинг Таълим сифати ва услубий ишлар бўйича проректори С.Камбердиева, институт Илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Д.Стратеичук, институт бош мутахассиси      Т.Валиевалар ва Навоий давлат кончилик институтининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Т.Нурмуродовлар иштирок этиб, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари бўйича маслаҳатлашдилар.

Албатта, дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан бундай ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш олий таълим муассасасининг ҳар томонлама нуфузини орттиришга хизмат қилади.

Филиал Матбуот хизмати.