ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ ФИЛИАЛИМИЗДА

Жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги  «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 11 декабрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини кенгайтириш, ривожлантириш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури» ижросини таъминлаш мақсадида махсус ишчи гуруҳ Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳ аъзолари филиалнинг барча бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишишди, иш юритиш бўйича йўл-йўриқлар беришди.

Шундан сўнг давлат тили ҳақида қонуности ҳужжатлари бажарилиш ҳолатини ўрганиш асносида жойларда таклиф, тавсия ва хулосаларни ўрганишди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари филиалда давлат тили нуфузини ошириш, расмий иш қоғозларини юритиш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳажмини ўрганишди.

Филиал Матбуот хизмати.