21 МАЙ – КУТУБХОНАЧИЛАР КУНИ

Жорий йилнинг 21 май куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбарияти ва барча ходимлари филиалнинг ахборот-ресурс марказига ташриф буюриб, кутубхонада фаолият олиб бораётган соҳа ходимларини 21 май – Кутубхоначилар куни байрами билан чин қалбдан муборакбод этдилар.
Шу фурсатдан фойдаланиб, республикамизда фаолият олиб бораётган барча маърифат ва зиё тарқатувчи соҳа фидойиларини машаққатли ва заҳматли, шу билан биргаликда шарафли фаолиятларида куч-қувват ва зафарлар тилаймиз!

Филиал Матбуот хизмати.