«БИР ЗИЁЛИ БИР МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ» ТАМОЙИЛИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 21 май куни олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий» тамойили асосида “маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш ва маҳаллада бандлиги таъминланмаган ёшлар сонини аниқлаб, уларга ижтимоий кўмак бериш мақсадида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбар-ходимлари филиалга бириктирилган Нукус шаҳридаги «Ата макан» МФЙга бориб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Тадбир давомида «Ата макан» МФЙ бошлиғи ўринбосари М.Палымбетов, филиал директорининг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Д.Жумамуратов, филиалнинг Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси мудири Ф.Худойбердиев, филиал матбуот котиби Р.Арзиевлар маҳаллада жойлашган 28-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди.

Учрашув давомида филиал раҳбар-ходимлари мактаб битирувчиларининг олий таълимга қамрови ва филиал ҳақида, ундаги шарт-шароитлар, тайёрланадиган таълим йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, филиал раҳбариятиМФЙ билан биргаликда маҳалладаги уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш мақсадида бир қанча асосий вазифалар белгиланиб, режалар тузилиб, ҳамкорликда фаолият кўрсатишга келишиб олинди.

Филиал Матбуот хизмати.