Маҳорат дарси ўтказилди

Жорий йилнинг 19 май куни Навоий давлат кончилик институтининг Кончилик иши факультети “Ноёб ва радиоактив металл рудаларни қазиш ва қайта ишлаш” кафедраси катта ўқитувчиси А.Жиянов томонидан филиалимизнинг 2-курс кончилик иши йўналиши талабаларига “Геомеханика” фанидан маҳорат дарси ўтказилди.

Маҳорат дарси давомида филиал талабалари мавзуга оид янги маълумотларга эга бўлишди.

Филиал Матбуот хизмати.