Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали директори тайинланди.

Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директорининг 2021 йил 4 майдаги буйруғи билан Каипбергенов Атабек Тулепбергенович Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали директори лавозимига тайинланди.

Атабек Каипбергенов 1980 йил Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган.  Тошкент кимё-технология институти(2003 йил)ни тамомлаган.

Техника фанлари доктори, доцент.

Шу кунга қадар Нукус давлат педагогика институти Кимё ўқитиш методикаси кафедраси мудири лавозимида ишлаган.

 

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.