«ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА МУҚАДДАС!»

Ўзбекистон инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати улуғланадиган буюк мустақил давлат сифатида шаклланганини яна бир исботи барчамиз қон-қонимиз, суяк-суягимизга сингиб кетган муқаддас Хотира туйғуси ўзининг чин мазмун-моҳиятига эга бўлди.

Чиндан ҳам, ўтганларни хотирлаш, уларнинг руҳини ёд этиш халқимиз учун асрлар давомида эзгу анъана, эзгу одатга айланиб қолган. Инсон ҳар доим ўтмиш аждодларини, муҳтарам устозларини, азиз авлиёларни хотирлар экан, халқ ва жамият олдидаги бурч ва вазифаларини яна бир бор масъулият билан ҳис этади, ўзидан яхши ном қолдириш ва эзгу ишларни қилишга шошилади, ўзгаларни ҳам шунга чорлайди.

Жорий йилнинг 6 май куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида «Инсон азиз, хотира муқаддас!» мавзусида учрашув ташкил этилди.

Тадбирни филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қидирниязов олиб борди.

Унда Ўзбекистон Ветеран Жангчи фахрийлар ва ногиранлари бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи ўринбосари А.Бекимбетов, Ўзбекистон Ветеран Жангчи фахрийлар ва ногиранлари бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими аъзоси Ю.Алламбековлар қатнашиб, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг қаҳормонлик ишлари ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар берди.

Тадбирда филиал ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Филиал Матбуот хизмати.